English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш дзюдочиларимиз Германияда умум жамоада 3-ўринни эгаллади
17:04 / 2024-03-25

Германияда дзюдо бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган анъанавий Bremen Masters турнирида Искандар Расулов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларининг уч нафари шоҳсупага кўтарилди.

40 йилдан бери ўтказиб келинаётган ушбу нуфузли мусобақада 25 та давлатнинг 600 нафардан зиёд ёш дзюдочилари иштирок этди. Шиддатли беллашувлар якунига кўра, терма жамоамиз аъзоларидан Мардон Равшанов -81 килограмм вазнда барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалини қўлга киритди. 

Равшанов 1/2 финалда япониялик Сузукидан, финалда бразилиялик Луан Алмейдани доғда қолдирди. -90 килограмм оғирликда татамига чиққан Алишер Саманов озарбайжонлик Аслан Коцоев билан беллашиб, кумуш медалга эга чиқди.

-73 кило оғирликда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ҳожиакбар Тошев эса бронза медалига сазовор бўлди. 

Умумжамоа сарҳисобига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси кучли учликдан жой олди. Катта таркиб билан иштирок этган Озарбайжон терма жамоаси 4 та олтин, 3 та бронза медали билан 1-ўринни, дзюдо ватани вакиллари бўлган японияликлар эса 2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан 2-ўринни банд этишди.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА