English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш дзюдочиларимиз Эквадорда зафар қучишди
11:44 / 2022-08-19

Эквадорнинг Гуаякил шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Шиддатли беллашувлар натижасига кўра, 1 тадан олтин-кумуш, 2 та бронза медали билан 9 та давлат орасида юртимиз спортчилари умум жамоада 5-ўринни эгаллади.

90 килограммли дзюдочилар ўртасида Жаҳонгир Маматраҳимов олтин, Азизбек Ортиқов (66) кумуш, Ирисхон Қурбонбоева (78) ҳамда Исломбек Ровшанқулов (+100) бронза медалларига мушарраф бўлган мусобақаларнинг жамоавий баҳсларида Япония, Туркия ва Франция жамоалари кучлилар сафидан ўрин олди.

Экватордаги чемпионатда юртимиз шарафини улуғлаган ёш дзюдочиларимиз Тошкентга қайтиб келишди. Уларни пойтахт аэропортида мутасаддилар, спортчиларнинг яқинлари тантанали кутиб олишди.


 

Т. Рўзиев, ЎзА