Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш дзюдочилар Олимпия чўққилари сари интилмоқда
15:25 / 2025-08-14

Жиззах шаҳридаги “Кибер спорт” аренасида Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” спорт мусобақаларининг Жиззах вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда дзюдо спорти бўйича 2008–2009 йилларда туғилган ўсмир ўғил ва қиз болалар иштирок этишди.

Икки кун мобайнида давом этган мусобақаларда шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 150 нафарга яқин иқтидорли спортчи ўз вазн тоифаларида татамига чиқиб, республика босқичига йўлланма олиш учун баҳс олиб боришди. Ўсмир ўғил-қизлар саккизта вазн тоифасида беллашиб, тенгсиз деб топилган ёш дзюдочилар бош мукофотлар билан тақдирланишди.

Мусобақа якунида Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Сардор Шукуруллаев иштирокчиларни самимий қутлаб, ғолиб ва совриндорларга диплом, медал ҳамда қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топширди.

[gallery-24760]

Мазкур спорт баҳслари нафақат соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, балки ёш авлодни интизом, ирода ва мақсадга интилиш руҳида тарбиялашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

А. Қаюмов, Ж. Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари