French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш дзюдочилар мамлакат кубогида баҳслашди
09:49 / 2023-12-25

Жорий йил ёшлар ўртасидаги дзюдо бўйича мамлакат кубоги баҳсларига Бухоро вилояти мезбонлик қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган полвонлар иштирок этган Ўзбекистон кубоги юртимизда ёшлар ўртасида дзюдо спорт турини кенг оммалаштириш, янги иқтидорли спортчиларни саралаш ва улар орасидан энг муносибларини саралаш, бу орқали терма жамоамиз захирасини тўлдириш мақсадида ўтказилди.  

Кутилганидек, мазкур мусобақада ёш умидли спортчилар ўзларининг бор имкониятларини ишга солиб, келгусида нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, юрт шаънини муносиб ҳимоя қила олишларини кўрсатди.  

Кубок баҳсларида Ҳожиакбар Тошев (Бухоро), Мардон Равшанов (Самарқанд), Фазлиддин Рафиқов (Тошкент), Муҳаммадсодиқ Содиқов (Хоразм), Алишер Саманов (Самарқанд), Моҳларойим Тўхтамишева (Сурхондарё), Севинч Маҳмуджонова (Сирдарё), Мухлиса Турдиева (Қашқадарё), Асал Каримжонова (Тошкент) ва Дилфуза Иброҳимова (Тошкент вил.) шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА