Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш дзюдочилар баҳси қизғин паллада
06:21 / 2024-04-13

Пойтахтимизда дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Учқун Муродов хотирасига бағишланган Осиё очиқ кубогида навбатдаги ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

“Универсал” спорт саройида ўтаётган мазкур мусобақада Гулбаҳор Имомназарова, Нигина Сапарбоева, Интизор Узоқбоева, Зарина Бобоназарова ўз ёш ва вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Ўғил болалар орасида Шодиёр Шавкатов , Дилшод Каримов, Баҳром Асатов ва Иноят Телманов каби ёш полвонларимиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Мусобақа давом этмоқда ва унда 800 нафардан ортиқ дзюдочилар рақобатлашмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА