Ёш дастурчиларга президент совғалари топширилди
Хабарингиз бор, куни кеча давлатимиз раҳбари Юқори Чирчиқ туманидаги “Astrum” IT aкадемиясига ташриф буюриб, бир қатор ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари ва ёшлар билан учрашган эди.
Ушбу мулоқот ўтказилган aкадемияда юзлаб ёшлар замонавий дастурлаш кўникмаларини эгаллаб, ўқиш давомидаёқ даромад топмоқда. Давлатимиз раҳбари бундай масканларни бошқа ҳудудларда ҳам ташкил қилиш зарурлигини айтиб, бу борадаги ташаббуслар ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини билдирди. Шунингдек, учрашув давомида Давлатимиз раҳбари “Astrum” IT aкадемияси ёшлари билан фотосуратга тушди.

Бугун ушбу суратлар туман ҳокими У. Атемов томонидан ёшларга мамнуният билан топширилди.
А.Мусаев,ЎзА.