Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш чегарачилар” спорт мусобақаси ғолиблари
11:51 / 2024-04-18

Гулистон шаҳрида жойлашган Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда ҳарбий қисм раҳбарияти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан ҳамкорликда “Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақасининг Сирдарё вилоят босқичи ўтказилди.

Мусобақада чегара олди ҳудудларида жойлашган туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 5 та жамоа иштирок этди. Мусобақа якунида фахрли 1-ўринни Ховос тумани 16-мактабнинг “Сарҳад” жамоаси, 2-ўринни Ширин шаҳар 4-мактабнинг “Бургутлар” жамоаси ва 3-ўринни Мирзаобод тумани 20-мактабнинг “Лочинлар” жамоаси эгаллади.  

Ғолиб жамоалар масъул ташкилотлар томонидан диплом, қимматбаҳо совғалар ва махсус кубок билан тақдирланди.  

Ш.Суяров,  

ЎзА мухбири