Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ёш чегарачилар» мусобақасининг финал босқичида 13 та жамоа иштирок этади
18:50 / 2021-05-18

Мамлакатимизда миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятини юксалтириш йўлида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари томонидан ҳам ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида турли тадбир ва мусобақалар ўтказилмоқда.

Анъанавий ўтказиладиган «Ёш чегарачилар» мусобақаси Республика чегараолди ҳудудларида жойлашган касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ва мактаб ўқувчиларини ҳарбий хизматга тайёрлаш, уларда Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли касбга қизиқишини янада оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

[gallery-2438]

«Ёш чегарачилар» ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг туман ва шаҳар босқичларида 347 та жамоа таркибида 3470 нафар чегара олди ҳудудларида жойлашган умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшлари иштирок этди.

Мазкур мусобақанинг вилоят босқичи ғолиблари, яъни 13 та жамоа таркибидаги 130 нафар ёшлар мамлакат босқичида беллашиш учун пойтахтимизга етиб келишди ва тантанали тарзда кутиб олинди.

Мусобақа иштирокчилари дастлаб Тошкент шаҳридаги диққатга сазовор жойлар, жумладан, Олмазор туманидаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси бўлди.

ЎзА