Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш чегарачилар” мусобақаси давом этмоқда
16:54 / 2023-05-19

Мусобақа шартларини бирин-кетин чаққонлик билан бажариб келаётган жамоаларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этувчи билимлар синови шартида ёш чегарачилар умумтаълим фанлари бўйича тайёрланган ўнта саволга 10 дақиқа вақт ичида жамоалари билан биргаликда жавоб берди.

Навбатдаги шарт АКМ автоматини нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш.  Мазкур жараёнда иштирокчилар ўзларининг эпчиллик ва чаққонликларини амалда намоён этиш имконига эга бўлди. Айниқса, иштирокчи қизларнинг натижалари юқори бўлгани ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан алоҳида эътироф этилди.  

Мусобақа шартларини бирин-кетин жамоа таркибида, уюшқоқлик билан бажариб келаётган ёшлар 100 ва 1000 метрга югуриш ҳамда турникда тортилиш каби жисмоний машқларни зўр ғайрат ва шижоат билан бажарди. Компьютерли отиш тренажёридаги ўқ отиш  жараёнида эса ўғил-қизларнинг мерганлик маҳорати синовдан ўтказилди.

Мусобақа иштирокчиларининг  кайфиятини кўтариш ва ғалаба сари руҳлантириш мақсадида маданий ҳордиқ тадбирлари ҳам ташкил этилмоқда. Иштирокчи ёшларнинг ўзлари томонидан ижро этилаётган куй-қўшиқ ва шеърлар уларнинг иқтидор ва истеъдодини намоён этаётган бўлса, таниқли ижодкорлар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актёр Фарҳод Абдуллаев ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли кинорежиссёр ва актёр, “Ватан остонаси” фильми режиссёри Ҳилол Насимов билан бўлиб ўтган самимий мулоқот ёшларга янада кўтаринки кайфият улашиб, катта мотивация берди. Жасур ва фидойи чегарачилар ҳақида ҳикоя қилувчи “Ватан остонаси” фильми намойиши ҳам эртамиз эгаларида катта таассурот қолдирди.

Мусобақалар давом этмоқда. Эртага иштирокчилар ҳарбийлаштирилган эстафетада ўзаро беллашади.

Нилуфар Бозорова, ЎзА