English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш чавандозлар Тошкентда рақобатлашди
11:07 / 2024-07-18

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳузуридаги от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабида ўтказилган мусобақада чавандозлар от йўрттириш ва тўсиқлардан сакраш (конкур) баҳсларида ўзаро рақобатлашди.

От йўрттириш баҳсларида Наэри Толипова «А» дастурида биринчи поғонадан жой олган бўлса, «B» дастурида Комила Салимова ғолиб бўлди.   

Конкур баҳсларида Фирдавсбек Давронбеков 100 см. баландликда, Таисия Локтева эса баландлиги 115-120 см. бўлган тўсиқлардан сакрашда олтин медаль билан тақдирланди.  

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор бўлган чавандозлар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.   

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА