Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш чавандозлар маҳоратини синовдан ўтказди
08:35 / 2025-08-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги «Universal horses stable» от спорти клубида  «Show Jumping» мусобақаси бўлиб ўтди.

Баландлиги 80 см., 110 см., 120 см. бўлган тўсиқлардан сакраб ўтиш беллашувлари кескин ва муросасиз курашларга бой бўлди.

80 см. баландликдаги тўсиқларни забт этишда София Берёзкина барча тенгдошларини ортда қолдирди ва ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилди. Худди шу баландликда яна бир беллашув ўтказилди: бу эндигина спорт мусобақаларида қатнаша бошлаган отлар ўртасида бўлди. Бу борада Ҳумоюн Абдуллаев ғолиб бўлди.

[gallery-24934]

Полина Дудникова (110 см.) ва Беҳзод Рўзимуҳаммедов (120 см.)лар ҳам ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган медаль, диплом ва кубок билан тақдирланди.

 

ЎзА фотомухбири

Муҳаммад АМИН олган суратлар.