Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш чавандозимиз Жанубий Кореяда 1-ўринни эгаллади
14:48 / 2024-05-14

Жанубий Корея пойтахти Сеулда ўтказилаётган "Korea Racing Authority" (KRA) кубоги баҳсларида мамлакатимизнинг ёш чавандози Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Тайван, Филиппин, Сингапур, Малайзия вакилларини доғда қолдирди.

12 та давлатнинг ёш чавандозлари иштирокидаги муросасиз баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фирдавсбек Давронбеков “King Class” лақабли отда эстафета йўналишида олтин медалга сазовор бўлди. Иккинчи ўринни тайванлик чавандозлар Пен-Чен Чен ва Амбер эгаллади. Учинчи ўрин Бирлашган Араб Амирлиги вакиллари Мабхоут Алкабри ва Ханва Лоукаландга насиб этди.  

Мазкур мусобақада ғолибликка эришган спортчимиз бугун Тошкентга қайтиб келди. Жанубий Корея мусобақасида ғолибликка эришган Фирдавсбек Давронбеков Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди.  

 

Т.Рўзиев,

ЎзА