Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш божхоначилар учун саёҳат
10:50 / 2023-05-02

Бухоро вилояти божхона бошқармасига бириктирилган шаҳардаги 30-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган сайёр дарс машғулотида назария ва амалиётни уйғунлаштирган ҳолда ўқувчиларга божхона иши билан боғлиқ кенг кўламли маълумотлар тақдим этилди. Унда “Ёш божхоначи” тўгарак машғулотларининг доимий фаоллари қатнашди.

“Ёш божхоначи” тўгарак машғулотларининг доимий фаоллари дастлаб “Бухоро” ТИФ божхона постида бўлди. Мазкур постнинг иш жараёни билан яқиндан танишиш баробарида соҳа фаолияти бўйича тушунчага эга бўлишди. Бўлажак божхоначиларга божхона омборлари ва уларнинг ишлаш тартиби ҳақида маълумот берилди.  

Амалий дарс давомида божхона иши билан боғлиқ кўплаб саволларга жавоб берилди. “Ёш божхоначи” тўгараги қатнашчиларига Арк қўрғонига ташкил этилган саёҳат катта таассурот қолдирди. Бу ерда ўқувчи-ёшлар вилоят ҳудудидаги қадимий шаҳарсозлик намунаси билан танишди. Қадимдан мавжуд бўлган божхона назорати шакллари ва  XIX асрдаги божхона тартиб-тамойиллари ҳақида маълумотларга эга бўлди.

Эътиборлиси шу куни бўлиб ўтган саёҳатда ўқувчи-ёшлар нафақат божхона органлари фаолияти билан яқиндан танишди, балки соҳа тарихини ҳам ўрганди.

Зариф Комилов,  

ЎзА