Ёш боксчиларимиз Қозоғистонда медалли бўлди
Қозоғизтоннинг Туркистон шаҳрида ёшлар ўртасида бокс бўйича халқаро турнир ўтказилди. Унда умидли чарм қўлқоп усталаримиз ҳам шоҳсупага кўтарилди.
Турнирнинг 57 килограммгача вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Ойбек Рўзиматов дастлаб қозоғистонлик Нурали Саидваққосовни, иккинчи даврада Азик Маулетхонни, чорак финалда Айдар Қодирзонни ва ярим финалда Бекйигит Рисбекни енгиб кумуш медалини қўлга киритди.
Вазни 54 килограммгача бўлган боксчилар баҳсида Қаҳҳоржон Усубов бронза медали билан тақдирланди.
Шунингдек, мусобақа давомида Довудхон Абдураҳимов, Шоҳруҳ Саидов, Илҳом Риҳсибоев, Шерзодбек Эргашев каби спортчиларимиз ўз вазнларида жанглар ўтказди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА