Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш боксчиларимиз Осиё чемпионлиги учун курашни бошлади
15:11 / 2024-04-27

Осиё бокс конфедерацияси томонидан Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 22 ёшгача бўлган чарм қўлқоп усталари ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Чемпионатнинг бугунги баҳсларида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 3 нафар боксчиси рингга кўтарилади.  

Жумладан, вазни -60 кг. бўлган Мироншоҳ Норқосимов қатарлик Элсаед Юссеф билан жанг ўтказса, -63,5 кг. вазнда Абдуллоҳ Тоҳиров мўғулистонлик Дагвадарж Жавҳлантугсни синовдан ўтказади. -71 кг. вазн тоифасидаги Самандар Ҳабибуллаев тожикистонлик Баҳромбек Ҳотамовга қарши беллашади.

Маълумот учун, ушбу Осиё чемпионатида қитъамизнинг 25 мамлакатидан 400 нафарга яқин ёш боксчилар ғолиблик учун куч синашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА