French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш боксчиларимиз Олимпия йўлланмаси учун мардонавор курашмоқда
09:49 / 2026-03-10

Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи "Futures Cup" халқаро турнири вакилларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.

Мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларида вазни -55 кг. бўлган Бекзод Исмоилжонов сенегаллик Салл Моҳамедни, -60 кг. вазнда Бобомурод Боймирзаев Хитой Тайпейи вакили Сун Жао Тингни, 65 килограммгача бўлган вазн тоифасида Иброҳим Шокиржонов хитойлик Абудужиели Кадиердингни таслим этди.

Бугун, 10 март куни халқаро турнирнинг учинчи кунги дастурида қуйидаги вакилларимиз жанг қилади:

-54 кг: Сабрина Чакоманова — Ун Гёнг Жон (КХДР).

-50 кг: Ёрқинжон Абдуғаниев — Абдулваҳаб Омар (Ливан).

-51 кг: Назокат Мардонова — Айым Танкибаева (Қозоғистон).

-48 кг: Мафтунa Мусурмонова — Ассылай Мурат (Қозоғистон).

-60 кг: Рушанабону Исоева — Брук Миллер (Янги Зеландия).

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА