English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш боксчилар Ўзбекистон чемпионлиги учун баҳслашмоқда
11:53 / 2026-02-09

Шу кунларда пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” Якка курашлар мажмуасида бокс бўйича кичик ўсмир қизлар ва болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Чемпионат мусобақаларида ёш боксчи қизлар 15 та, ўғил болалар 15 та вазн тоифасидаги жангларда рингга кўтарилади.

Кеча мамлакат биринчилигининг илк кунида 180 нафардан зиёд кичик ўсмирлар иштирокида дастлабки кун баҳслари ўтказилди.

Бугун, 9 февраль куни чемпионат доирасида 91 та жуфтликдаги саралаш мусобақалари бўлиб ўтади.

Мусобақаларнинг саралаш жанглари эртага 10 февралга қадар давом этса, чорак финаллар 11 февраль куни, ярим финал 12 февраль, финал баҳслари эса 13 февраль куни ташкил этилади.

Т.Рўзиев, ЎзА