Андижон шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида 21-27 июль кунлари бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 350 нафар ёш боксчи 15 та вазн тоифасида беллашиб, ўзларининг маҳорат ва имкониятларини синовдан ўтказди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунида ҳар бир вазн тоифаси бўйича ғолиб ҳамда совриндорлар ташкилотчилар томонидан тегишли медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
[gallery-24495]
Умумжамоа ҳисобида Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази боксчиларига тенг келадиган жамоа топилмади. Улар чемпионат баҳсларида турли вазн тоифалари бўйича 8 та олтин, 1 та кумуш ва 8 та бронза медалини қўлга киритиб биринчи ўринга сазовор бўлди.
Чемпионатда иккинчи ўрин мезбон – Андижон вилояти жамоасига, учинчи ўрин эса Фарғона вилояти ёш боксчиларига насиб этди.
Чемпионат баҳслари ёш боксчилар учун нафақат ўз маҳоратини синовдан ўтказиш имконини берди, балки келгусида халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиш йўлида тажриба майдони бўлди.
Ф.Убайдуллаев,
З.Умрзоқов (сурат),
ЎзА мухбирлари.