French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш белбоғли курашчиларимиз жаҳон чемпионатида 36 та медалга эга чиқди
10:47 / 2025-12-20

Россия Федерациясининг Қозон шаҳридаги “Тулпор” спорт мажмуасида белбоғли кураш бўйича 2005-2007 йилларда таваллуд топган ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 36 та медаллар шодасига эга чиқди.

20 та мамлакатнинг 200 нафардан зиёд маҳоратли курашчи ёшлари иштирок этган чемпионатда 22 та медаллар жамланмаси учун беллашувлар ўтказилди.

Мазкур жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари эркин ва классик йўналишларда 6 та олтин, 6 та кумуш ва 24 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Жасурбек Нишонбоев (57), Арофатхон Муҳаммадова (48), Шаҳло Калмуратова (52), Севара Шаженова (66), Акбаржон Собиров (57) ҳамда Бахтиёр Сангиновлар  (+100) барча рақибларини енгиб, олтин медалларни қўлга киритишди. Ғолибларимиз шарафига байроғимиз баланд ҳилпираб, мадҳиямиз баралла янгради.  

Нуфузли мусобақанинг шиддатли беллашувларини Мироншоҳ Рўзиев, Элмурод Абдуллаев, Неъматилло Тўйчиев, Абдуқаҳҳор Эгамов ва Сергей Тхак каби ҳакамларимиз бошқариб боришди.

Т.Рўзиев, ЎзА