Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш бадиий гимнастикачиларимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
10:35 / 2025-06-24

Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз вакиллари муваффақиятга эришди.

Дунёнинг энг кучли гимнастикачилари қатнашган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 141.850 очко жамғариб, жамоавий йўналишда бронза медалига эга чиқди.

Жаҳон чемпионатида 147.350 очко жамғарган Болгария терма жамоаси олтин медалларни қўлга киритган бўлса, 143.200 очко соҳиби бўлган АҚШлик бадиий гимнастика усталари кумуш медалли бўлди.

Т.Рўзиев, ЎзА