Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш автоспортчилар мамлакат чемпионлиги учун баҳслашди
13:34 / 2026-03-02

Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да ёшлар ва ўсмирлар ўртасида автоспортнинг картинг-слалом, жимхане йўналишлари бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати автоспортга меҳр қўйган ёш ҳаваскор спортчиларга бир олам завқ бағишлади.

Чемпионат 7-12 ҳамда 14 ёш ва ундан катталар ўртасида ўтказилиб, умумий ҳисобда 100 нафардан зиёд турли ёш тоифасидаги иштирокчиларни қамраб олди.

Қизиқарли кечган баҳсларнинг 7-12 ёш тоифасида Анвар Маҳмудов, Ярослав Храмчихин, Алексис Цой совринли ўринларни эгаллаган бўлса, 14 ва ундан катта ёшдаги ўсмирлар мусобақасида Амир Хамроев Николай Гирда, Михаил Кутузов шоҳсупага кўтарилди.

Чемпионатнинг Жимхане йўналишида 1-босқич мусобақаларида автоҳаваскор спортчиларга ўз автомашиналарида қатнашишга рухсат берилиши пойгаларнинг муросасиз кечишини таъминлади.

Қизиқарли ўтган пойгалар натижаларига кўра, Дилшод Юсупов, Отабек Мадалиев ва Ли Сен Ман таъқибчиларидан чапдаст ва омадли эканликларини намойиш этди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Т.Рўзиев, ЎзА