Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш авлоднинг мусиқа ва санъатга ошнолиги тобора ортмоқда
09:09 / 2022-09-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро шаҳридаги 4-болалар мусиқа ва санъат мактаби ёш авлоднинг мусиқа ва санъат турларига қизиқиши ва қобилиятини ривожлантириш, уларни халқимиз анъаналарига ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида самарали фаолият юритмоқда.

Мактабда фортепьяно, халқ чолғулари ва торли чолғулар ижрочиси, академик вокал артисти, пуфлама ва зарбли чолғулар ижрочиси, театр санъати, хореография каби 13 йўналишда назарий ва амалий дарслар олиб борилади.

[gallery-8835]

Мактаб ёшларининг маҳорати турли нуфузли танлов ва фестивалларда намоён бўлмоқда. Хусусан, ўтган 2021/2022 ўқув йилида доира синфи ўқувчиси Соҳибхўжа Яҳёев “Қори Ёқубов” номли республика кўрик-танловида биринчи ўрин, “Ёш мақомчи” танловида 3-даражали диплом билан тақдирланди. Жорий йилнинг 16-19 июнь кунлари Бухоро вилоятида ўтказилган “Ритмы Евроазии” номли халқаро болалар ва ёшлар ижодий кўрик-танловида эса мактабнинг рақс жамоаси “Гран-При” соҳиби бўлди.



Тоҳир ИСТАТОВ (сурат),ЎзА