Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш авлод таълим-тарбияси барча нарсадан устун
15:18 / 2023-11-02

Фарғона вилоятида таълим муассасаларини замон талаблари даражасида барпо этиш, уларда ёш авлоднинг энг илғор педагогик технологиялар асосида билим олиши учун имкониятлар яратиш мақсадида биргина Фурқат туманидаги умумтаълим мактабларини қуриш-таъмирлаш ишларининг ўзига жорий йилда 14 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Жумладан, туманнинг “Чиркай” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 8-умумтаълим мактабида қўшимча 540 ўринли ўқув биноси ҳамда 12х24 ҳажмдаги янги спорт зали қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бунинг учун салкам 7,4 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Бундан ташқари мактабга замонавий ўқув, мебель жиҳозлари ва компьютер-техника воситалари олиб келинди. Шундай қилиб, мактаб қуввати 2,4 коэффициентдан 1 коэффициентга туширилиб, дарсдан сўнг тўгараклар, қўшимча дарс машғулотларини олиб бориш учун шарт-шароит яратилди.

[gallery-14356]

ЎзА фотомухбири
Муқимжон Қодиров олган суратлар