French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш атлетлар Тошкентда сараланмоқда
15:14 / 2025-06-12

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси стадионида 18 ёшгача бўлган йигит ва қизлар ўртасида енгил атлетика бўйича мамлакат биринчилиги ўтказилмоқда.

Турли масофаларга югуриш бўйича ўтган баҳсларда Шоҳрух Ибодуллаев, Алибек Абдуллаев, Асилбек Тўхтамуродов, София Лепешкина, Насиба Мамирова ва Анастасия Сильченкова маррага биринчи бўлиб етиб келди. 400 метр масофага тўсиқлар оша югуришда Асилбек Аҳматиллаев ҳамда Нигинабону Ражабова барча рақибларини орта қолдирди.

Уч ҳатлаб сакраш баҳсларида Радмир Зарипов, София Николаева, ўнкурашда Рашиджон Итолмасов, еттикурашда Паризод Болбекова олтин медални қўлга киритди. Ядро ва босқон улоқтириш баҳсларида Достон Абдимуталов, Муҳаммадазиз Носиров, Паризод Абдуллаева ҳамда Шаҳрибону Зарипова шоҳсупа тўридан жой олди.  

Шунингдек, спортча юриш бўйича Дилнура Алиева 5 минг метр масофани биринчи бўлиб босиб ўтди. 100 метрга эстафетада йигитлар орасида Қашқадарё, қизлар ўртасида Тошкент жамоаси ғолиб бўлди. Микс эстафетада Тошкент шаҳри жамоаси 400 метрга 3 дақиқа 47,77 сония натижа билан етиб келган ҳолда ғолиб бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА