Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш атлетлар сараланди
11:06 / 2023-06-19

Енгил атлетика бўйича 2009 йилгача туғилган йигит ва қизлар ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилди.

Турли масофаларга югуриш баҳсларида Даря Жилина, Деспина Бандалетова, Абдураҳмон Маҳкамжонов ва Қобилжон Раҳматов марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келди. Тўсиқлар оша 300 метрга югуришда Шодиёна Раҳмонова ҳамда Ҳабибуллоҳ Жабборов барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда олтин медални қўлга киритди. Лангар чўпга таяниб сакраш баҳсларида Дадархон Иброҳимова 2,20 метр баландликни ўзига бўйсундирган бўлса, Шаҳзодбек Холмаматов 2,70 метр натижа билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Узунликка сакрашда Камила Ҳамроқулова, Шаҳзодбек Холмуродов, найза улоқтиришда Паризода Талабова, Авазбек Худойбердиев, ядро улоқтиришда Ҳайдарали Лутфуллаев каби атлетларимиз ғолиб бўлди.  

3000 метрга спортча юриш бўйича Абдулла Назаров маррани биринчи бўлиб босиб ўтди. Шунингдек, олти кураш баҳсларида Алибек Эргашев 3144 балл жамғариб, мамлакат чемпионига айланди.  

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА