Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш атлетлар баҳси қизғин ўтди
10:19 / 2024-01-11

Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Тошкент вилояти биринчилиги ўтказилди. Турли ёш тоифаларида ўтказилган ушбу мусобақадан кўзланган мақсад мамлакатимизда енгил атлетикани ёшлар орасида оммалаштириш, янги номларни кашф этишдир.

Мусобақанинг 60 метр масофага югуриш баҳсларида ўз ёш тоифаларида Зайнаб Аҳатқулова, Интизор Ўринбосарова, Султон Ғофуржонов ва Бекнур Абдуқодиров маррага биринчи бўлиб етиб келди. 200 ва 400 метр масофада эса Екатерина Черганцева, Зиёда Абалова, Ирина Левина, Жавоҳир Тошқулов, Аббос Алиев ва  Абдумутал Муқимов ғолиб дея эътироф этилди.  

Узунликка ҳамда уч ҳатлаб сакраш баҳсларида Надежда Шустова, Наима Абдувосиқова, Самир Мирташов ва Максим Селезнев каби атлетларимиз икки бор олтин медални қўлга киритди. Босқон улоқтиришда Динара Орипова ва Отабек Абдуллаев ўз ёш тоифаларида чемпион бўлди.  

 

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА