Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш алоқачи”да таътил мароқли ўтмоқда
10:20 / 2024-07-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

“Ёш алоқачи” болалар соғломлаштириш оромгоҳига айни учинчи мавсум даврида 185 нафар болажон жалб қилинди.  

Барча қулайликларга эга шинам ва кенг хоналар, сузиш ҳавзалари, спорт майдонлари, кутубхона болажонлар ихтиёрида.  

Оромгоҳда турли маънавий тадбирлар, фестиваллар, танлов ва спорт мусобақалари мунтазам ўтказиб турилади.  

Навбатдаги ана шундай ҳарбий-ватанпарварлик фестивали “Мен ҳам ҳарбий бўламан” шиори остида ташкил этилди.

Ватанпарварлик фестивалида Бухоро гарнизони, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси, Бухоро ҳарбий прокуратураси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят фахрийлар ва жамоатчилик кенгашлари вакиллари иштирок этди.  

[gallery-18356]

Ватанпарварлик фестивалида ёшларни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадига қаратилган саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар ижро этилди.

Қўғирчоқ тeатрининг чиқишлари айниқса, ёшларда катта таассурот қолдирди.  

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА