English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёруғ кунлар шукронаси
13:41 / 2022-07-09

Тинчлик, осойишталик, сабр ва қаноат, шукроналик халқимиз азалдан эъзозлаган қадриятлардан саналади. Шу кунларда барча мусулмон дунёси каби Ўзбекистон халқи ҳам Қурбон ҳайити байрамини кўтаринки руҳ билан нишонламоқда.

Президентимизнинг Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги барча юртдошларимиз, диёримиздан олисдаги ҳамюртларимиз кўнглига далда бўлди, десак янгилшмаган бўламиз.

Муборак айём арафасида ҳали қуёш чиқмасиданоқ, ватандошларимиз ҳайит намози учун ибодатга шайландилар. Юртдошларимиз ўз дуоларида элга тинчлик, аҳиллик, саломатлик  тилаганлари аниқ! Тонгданоқ барча ҳамюртларимиз ота-оналари, қариндошлари, яқин қадрдонларини қутлуғ айём билан табриклаб, бир-бирларига энг эзгу тилакларни билдирдилар. Бўрсилдоқ нонлар, ширинликлар, қанд-қурслардан иборат совғалар, ҳайитликларни бир-бирларига туҳфа этдилар.

Дарҳақиқат, халқимиз тинчликсевар,  маърифатпарвар халқ. Кейинги йилларда юртимизда ижтимоий барқарорликни сақлаш, одамларни рози қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни батафсил ўрганиш масаласи устувор аҳамият касб этмоқда. Маҳаллаларнинг жамиятда мавқеи ва аҳамиятини ошириш, турли долзарб масалаларга ўз вақтида ечим топиш, барча ислоҳотлар ва янгиланиш жараёнларини одамлар билан бамаслаҳат тарзда олиб боришга катта аҳамият қаратилмоқда.

Бутун дунёни ларзага келтирган икки йиллик коронавирус пандемиясидан сўнг мана эндигина халқимиз анча бамайлихотир ҳайит айёмини  шоду хуррамликда нишонламоқда. Айни дамда эҳтиёжманд, кам таъминланган , ёрдамга муҳтож оилаларга, нуронийларга кўмаклашиш, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларнинг кўнглини кўтариш борасидаги эзгу  ишлар ҳажми янада кенгайди. Турли ижтимоий дафтарларга кирган ҳамюртларимизга амалий ёрдам кўрсатиш борасидаги ишлар янгича мазмун -моҳият касб этмоқда.

Мамлакатимиз раҳбарияти томонидан муборак Ҳаж ва Умра амалларини бажариш учун ажратилган квоталар сезиларли даражада ортди.  Аҳолининг ҳайит кунлари мароқли дам олиши учун зарур барча шароитларни яратиш борасидаги амалий эътибор натижасида аксарият юртдошларимиз байрам кунлари тарихий шаҳарлар, хушманзара тоғли масканларга саёҳат қилмоқдалар. Буларнинг бари ички туризмни ривожлантириш, юртдошларимизда ўз Ватанидан фахрланиш туйғусини кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Ҳа, шундай ёруғ ва шукуҳли кунларда  инсон, унинг манфаатлари  олий қадрият экани яна бир карра ўз ифодасини топмоқда.

 

  Назокат Усмонова, ЎзА