Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёрқин пайшанба” акцияси доирасида бир қатор чегирмалар эълон қилинди
09:53 / 2023-04-27

“Uzbekistan Airways” АЖ жорий йилнинг 27-апрелидан “Ёрқин пайшанба” деб номланган аксия эълон қилди. Акция доирасида ҳар ой давомида авиакомпания тасодифий йўналишларни танлаб чегирмалар тақдим этади.

Қайд этилишича, ушбу аксия доирасида фақат 27-апрел куни “Uzbekistan Airways” АЖ қуйидаги йўналишлар бўйича тарифдан 20 фоиз чегирма тақдим этади:  

Тошкент – Лондон – Тошкент  

Тошкент – Франкфурт – Майн – Тошкент  

Шунингдек, “Шарқий” хабдан учувчи барча рейслар учун:  

Наманган – Москва – Наманган  

Наманган – Орэнбург – Наманган  

Наманган – Сочи – Наманган  

Наманган – Пэрм – Наманган  

Наманган - Самара - Наманган  

Наманган – Екатеринбург – Наманган  

Наманган – Красноярск – Наманган  

Наманган – Уфа – Наманган  

Наманган – Иркутск – Наманган  

Наманган – Нижневартовск – Наманган  

Наманган – Омск – Наманган  

“Ёрқин пайшанба” аксияси доирасида авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайти, “UzAirways” иловаси орқали, ҳамда  “Uzbekistan Airways Sales” филиалида ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.  

Аксия 2023-йил 27-апрел соат 00:00 дан 23:59 гача муддатга амал қилади. Тақдим этиладиган чегирма миқдори  катталар учун тарифдан  20 фоиз,  2 ёшгача ва 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган салонда жой эгалловчи болалар учун  болалар тарифига мос равишда  20 фоизни ташкил қилади. Чегирма салонда жой эгалламайдиган ва 2 ёшгача бўлган болалар учун амал қилмайди.  

Авиачипта қайтарилганда, қайта бронлаштирилганда, қайта расмийлаштирилганда тарифга тақдим этилган чегирма авиачиптани қайтариш қайта бронлаштириш/НО-ШОW учун ундириладиган йиғимларга нисбатан қўлланилмайди.  

Болалар учун белгиланган тартибда (25 фоиз чегирма билан) ундирилади. Қисман фойдаланилган авиачипта пулини чегирма тугагандан кейинги кунда қайтармоқчи бўлган йўловчи чегирма амал қилган кунда сотиб олган миқдорда қайтариб олади.  

Чегирма билан чиқарилган тўлиқ фойдаланилмаган авиачипталар қайта расмийлаштирилган ёки қайта брон қилинган тақдирда, чегирмалар қўлланилмаган ҳолда тўлиқ тариф даражасига қўшилиши керак.  

Илгари сотиб олинган авиачипталар 2023 йил 27 апрелда қайта расмийлаштирилса ёки қайта брон қилинса, тарифга чегирма қўлланилмайди. Чегирма билан қисман фойдаланилган авиачипталар қайта расмийлаштирилган ёки қайта брон қилинган тақдирда, қайта ҳисоб-китоб авиачипта чиқарилган санада (яъни чегирма қўлланилган ҳолда) амалга оширилади.  

 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА