English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёрмозор”да ишсизлик камайиб, тадбиркорлик ривожланмоқда
04:20 / 2023-04-12

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона шаҳридаги “Ёрмозор” маҳалла фуқаролар йиғинида 6 ярим мингдан зиёд аҳоли яшайди. Маҳаллада кимдир ижтимоий-иқтисодий масалаларда муаммо ва таклифи бўлса, албатта, ҳоким ёрдамчиси Баҳодир Ҳомидовни йўқлайди, у билан маслаҳатлашиб, зарур кўмак ва тавсияларни олади.  

Хусусан, ёрмозорлик Даврон Маткаримов ишсиз эди ва, табиийки, оиласида моддий қийинчилик ҳукм сурарди. Бу муаммодан қандай чиқиш мумкинлиги ҳақида ҳоким ёрдамчисидан кўмак сўради.  

– Ҳоким ёрдамчиси Баҳодир ака кўмагида банкдан 30 миллион сўм кредит олдик, – дейди Д. Маткаримов. – Бу пулга майда туёқ олиб, кўпайтиришни йўлга қўйдим. Кейин йирик шохли моллар сотиб олдик. Мана, ҳозир кичик чорва фермамиз бор. Рўзғоримизга қут-барака кирди.

[gallery-11395]

Ушбу маҳаллада яшовчи Сайёра Турдиалиева тўрт боланинг онаси ва уларнинг бири ногирон. Турмуш ўртоғи ҳам хаста. Хуллас, оилада қозон қайнатиш оғирлашиб қолган эди. С. Турдиалиева “Аёллар дафтари”га киритилгач, кундалик ташвишлари бирин-кетин ариди.  

- Ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан тикув машинасини субсидия асосида бепул етказиб беришди. Ҳозирда мен кўрпа-тўшак тикиб, рўзғор тебратяпман. Шогирдларим ҳам бор. Келгусида ишлаб чиқаришни кенгайтириб, тадбиркор бўлмоқчиман, – дейди Сайёра Турдиалиева.  

Дарҳақиқат, “Ёрмозор”да бугунги кунда ишсизлик кўрсаткичи изчил камайиб, тадбиркорлик  ривожи жадаллашмоқда. Бунда ҳоким ёрдамчиси фаоллиги ва ташаббускорлиги ҳал қилувчи ўрин тутаётганини юқоридаги мисоллар яна бир карра тасдиқлайди.  

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА