Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўрға тувалоқлар табиатга қўйиб юборилди
17:12 / 2023-07-31

Навоий вилояти Экология бошқармаси ҳамда “Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида марказда етиштирилган жами 600 йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди.

Ушбу марказ Навоий шаҳридан қарийб 50 километр узоқликда, жануби-ғарбий томонидаги чўл ҳудудида 300 гектар ер майдони эгаллаган бўлиб, Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Дубай амирлигининг ҳокими шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ташаббуси билан 2008 йилнинг апрель ойида ташкил этилган.

Йўрға тувалоқ Ўзбекистон Қизил китоби ва Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро уюшмаси Қизил китобига киритилган бўлиб, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган қушлардан бири саналади. Шу кунга қадар марказ томонидан қўйиб юборилган йўрға тувалоқлар сони қарийб 19 мингтага етди. Энди қўйиб юборилган йўрға тувалоқлар ёввойи табиатда яшаш, ўзларининг озуқаларини топиш, йиртқичлардан ҳимояланиш кўникмаларига эга бўлади.  

Абдували Бўриев, ЎзА.