Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўрға тувалоқлар табиат қўйнига қўйиб юборилди
23:51 / 2023-09-09

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда “Falcon Hunting Solutions” компанияси томонидан 1002 бош йўрға тувалоқ Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги “Барсакелмас” ҳамда “Жаслиқ” ҳудудларига қўйиб юборилди.

Қорақалпоғистон Республикасида 2017 йилдан шу кунга қадар  Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби” ҳамда халқаро “Қизил китоби”га киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ушбу ноёб қушдан 15 минг 753 боши табиатга қўйиб юборилган.  

Бу қушлар Ўзбекистонда асосан Қизилқум чўлида, ундан ташқари Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Кавказ орти, Миср, Ғарбий Осиё, Мўғулистонда уялайди. Ғарбий Осиё жанубидаги Ҳиндистон давлатида қишлайди. Йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби” га ноёб тур сифатида киритилган.  

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири