French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди
11:20 / 2023-08-04

“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ “Пистали” кони ҳудудига кириб қолган Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган йўрға тувалоқ қуши табиатга қўйиб юборилди.

Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, кон ишчилари томонидан бошқармага телефон орқали маълум қилингач, давлат инспекторлари иштирокида тезкор гуруҳ тузилган.  

Бошқарманинг Биохилмахилликни асраш, рақамлаштириш, кадастрини юритиш ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар билан ишлаш бўлими ходимлари ҳамда “Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти ходимлари ҳамкорлигида бир дона йўрға тувалоқ қуши корхона ишчи-ходимларидан далолатнома асосида қабул қилиб олинган ва табиатга учириб юборилган.

 

А.Бўриев, ЎзА