Ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилган оператор аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилган оператор аниқланди.
Маълум бўлишича, “А.Н.” масъулияти чекланган жамияти Андижон вилояти Избоскан тумани Пойтуғ филиали оператори М.А. ва бошқалар ўзларининг моддий жавобгарлигида бўлган 897,6 миллион сўмлик жами 105,7 тонна бензин ва дизел ёқилғиси сотувидан тушган маблағларни кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА