Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Yonhap: польшалик учувчилар FA-50 қирувчи самолётларни бошқаришни ўрганади
20:04 / 2023-02-22

Польшалик учувчилар Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган FA-50 қирувчи самолётларини бошқаришни ўрганишни бошлади, деб хабар бермоқда Yonhap агентлиги Жанубий Корея ҳарбий ҳаво кучлари берган маълумотга таяниб.

Ўқув курслари Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида бўлиб ўтади. Жорий йилда саккиз нафар польшалик учувчини тайёрлаш режалаштирилган. Уларнинг дастлабки тўрт нафари ўқув дастурини 21 июлгача тугатади, қолганлари эса 8 майдан 13 октябргача ўқитилади.

Дастур 23 ҳафтага мўлжалланган бўлиб, икки босқичдан иборат. Биринчи босқичда учувчилар учиш назариясини ҳамда қирувчи самолётни бошқаришнинг умумий тамойилларини ўрганади. Ўқув курсининг иккинчи босқичида эса учувчилар юқори даражадаги парвоз тайёргарлигига ўтади.

2022 йилда Польша 48 та FA-50 қирувчи самолётини харид қилиш бўйича Жанубий Корея билан шартнома имзолаган. Бу самолётлар эски МиГ-29 жанговар самолётлари ўрнини эгаллаши керак.

Дастлабки 12 та машина Польша армияси ихтиёрига 2023 йилнинг ўрталарида етиб келади. Мазкур битимнинг қиймати 3 миллиард долларга баҳоланмоқда.