ФОТОРЕПОРТАЖ
Қиш фаслида иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёжнинг ошиши ёнғин хавфини ортишига сабаб бўлади. Ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида юртимизда жорий йилнинг 15 сентябридан 15 октябрига қадар “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампанияси ойлиги ўтказилмоқда.
Тадбир иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, аҳоли турар жойларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш ва бу ишларда фуқароларнинг иштирокини таъминлашга қаратилган.
Сурхондарё вилоятида ойлик доирасида махсус саф тадбирлари ташкил этилди. Унда ҳудудий ФВДқТ хизматлари ходимлари ҳамда шаҳар ва туман мутасаддилари видеоконференцалоқа тизими орқали қатнашди. Тадбирга махсус техника, куч ва воситалар жалб этилди.
Йиғилишда ойлик доирасида соҳалар ҳамда ҳудудлар кесимида амалга ошириладиган асосий вазифалар, чора-тадбирлар ва ҳаракат йўналишлари белгилаб олинди.
[gallery-25404]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА