English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёнғин хавфсизлиги ойлиги
15:30 / 2024-07-15

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат комиссиясининг 2024 йил 28 май кунидаги 42-сонли баёнига асосан жорий йилнинг 1 июлдан 1 август кунига қадар Республика ҳудудида Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича «Долзарб 30 кун» тадбири ижросини таъминлаш мақсадида Навоий кон металлургия комбинати жамғармаси Нуробод ҳудудий бошқармасига қарашли Самарқанд вилояти Каттақурғон туманида жойлашган Суғдиёна болалар соғломлаштириш оромгоҳида Жанубий кон бошқармаси ва Навоий саноат майдони объектларини ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими ходимлари, Каттақурғон туман 13-ёнғин қутқарув қисми ҳамда бошқа хизматлар билан ҳамкорликда оромгоҳ ҳудудида фавқулодда ҳолатлар содир булганда бартараф этиш бўйича амалий ўқув машғулоти ўтказилди.

- Биринчи шарт содир булган шартли ёнғинни курган ишчи ўз вақтида ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар бериб, оромгоҳ раҳбариятини огоҳлантириш. Ёнғин ўчириш хизмати ва оромгоҳда тузилган кўнгилли ёнғиндан сақлаш жамоасининг ҳамкорлигида ёнғинни ўчиш ва бинода қолган ишчиларни қутқариш ишларини олиб бориш шарти ўтказилди.

- Иккинчи шарт ёш қутқарувчи иккита команда тузилиб, савол жавоб ва эстафета  мусобақаси ҳамда бинода зилзила оқибати қолиб кетган фуқароларни қутқариш ва биринчи ёрдамни кўрсатиш шарти бўлиб утди.  

Мусобақа давомида ҳар бир хизматларнинг қурол аслаҳалари ва ёнғин ўчириш анжомларининг намойишлари ташкил қилинди. Бундан  ташқари болажонларнинг сув ҳавзаларида чўкиш ҳоллари содир булганда қай тарзда қутқарилиши лозимлиги кўрсатиб берилди.  

Мусобақа шартлари сўнггида қатнашган болажонларга ҳар хил турдаги эсталик совғалари тақдим этилди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/PkErs2Kj-v0?si=i_4KQ--xwynVDTma" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мадина Насриева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА