Ёнғин хавфсизлиги доирасида халқаро ҳамкорлик ривожланмоқда
Замонавий талаблар даражасидаги мутахассислар тайёрлашда хорижнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва бу борада ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида Уммон Султонлигининг Миллий мудофаа билим юрти ўқитувчи ва тингловчиларидан иборат делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда таълим ва илмий тадқиқот соҳасида икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ва бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш борасида сўз юритилди.
Ўзаро савол жавоб ва самимий руҳда ташкил этилган тадбирдан сўнг, меҳмонлар академиянинг янги ўқув биноси, Ахборот ресурс маркази ва ўқув жараёнлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, замонавий таълим жараёнлари юзасидан ўзаро тажриба алмашилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА