Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёнғин ва техника хавфсизлиги – хотиржам ҳаёт кафолати
11:17 / 2025-08-18

Техника хавфсизлигигига риоя этилмагани ва ёз об-ҳавосининг иссиқ келгани автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида нохуш ҳолатларни юзага келтиргани қайд этилмоқда.

Сурхондарё вилоятида бундай кўнгилни хира қиладиган ҳодисаларнинг барвақт олдини олиш учун туман ҳокимлари–¬  фуқаро муҳофазаси бошлиқлари раҳбарлигидаги гуруҳлар ёқилғи қуйиш шохобчаларида ёнғин ва техника хавфсизлиги талабларига амал қилинишини ўрганиб, тегишли чора-тадбирлар белгиламоқда.

Термиз туманида бошланган тадбирда туман ҳокими – фуқаро муҳофазаси бошлиғи Шуҳрат Назаров соҳага мутасадди идора ва ташкилотлар масъуллари билан ҳудудлардаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида мавжуд ҳолатларни кўздан кечирди.

Айни пайтда Термиз туманида ўттизга яқин ёқилғи қуйиш шохобчаси хизмат кўрсатмоқда. Ўрганишлар чоғида айрим шохобчаларда ёнғин ва техника хавфсизлигига риоя этилишида камчиликларга йўл қўйилаётгани аниқланиб, уларни зудлик билан бартараф этиш топширилди. Тадбиркорларга техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатьий амал қилиш юзасидан йўриқномалар берилиб, таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Вилоятдаги барча турдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўрганиш ишлари давом этмоқда.  

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири