Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёнғин ва техника хавфсизлиги - ҳамиша долзарб
09:11 / 2024-02-22

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Қиш мавсумида ёнғин, ис гази ва газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалардан аҳоли ҳамда ижтимоий-иқтисодий объектларни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама марказида бўлди. Таъкидланганидек, олиб борилаётган тарғибот тадбирларига қарамай, фуқаролар орасида ёнғин ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этмаслик ҳолатлари учраб турибди. Хонадонларда дудбуронларни вақтида тозаламаслик, мўриконлар назоратдан четда қолаётгани, қўлбола иситиш воситаларидан фойдаланиш ортидан юз берган ташвишли ҳолатлар  аниқ рақам ва мисолларда таҳлил этилди. Жорий йилнинг 14 февраль ҳолатига вилоятда 119 та ёнғин содир бўлгани ҳолда 1 нафар фуқаро тан жароҳати олиши, битта ҳолатда ис газидан заҳарланиш туфайли 6 кишининг ҳаётдан бевақт кўз юмиши барчани бирдек ҳушёрликка чақириши лозим.  

Матбуот анжуманида ушбу йўналишда профилактик, огоҳлантирув тадбирларини фаоллаштириш масаласида таклиф-мулоҳазалар билан ўртоқлашилди. Иштирокчилар, шунингдек, Фарғонадаги Экошаҳарда қурилаётган кўп қаватли турар жой биноларининг шаҳарсозлик нормаларига, қурилиш меъёрий қоидаларига асосан барпо этилаётгани билан танишдилар.    

[gallery-16082]

Экошаҳарда бугунга кунда 75 та кўп қаватли турар-жой битиш арафасида. Массив ёнида саноат зонаси қад ростлаётгани, қарийб 80 гектар майдонда парк зонаси, дам олиш учун боғлар, оилавий поликлиника, мактабгача таълим ташкилотлари бунёд этилмоқда. 

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА