Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионати якунланди
08:27 / 2022-10-05

Самарқанд шаҳри мезбонлик қилган ёнғин-қутқарув спорти бўйича эркаклар ўртасида XVII, аёллар ўртасида VIII жаҳон чемпионати ниҳоясига етди.

Тўрт кун давом этган мусобақада иштирокчилар ишғол қилиш нарвонида иккинчи ва тўртинчи қаватга кўтарилиш, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш, ёнғин ўчириш эстафетаси, жангавор ёйилиш йўналишлари бўйича беллашди. 

Чемпионат якуний натижаларига кўра, эркаклар жамоалари ўртасида Беларусь терма жамоа ғолибликни қўлга киритди. Икинчи ўрин Россия, учинчи ўрин эса Ўзбекистон терма жамоаларига насиб этди.Аёллар ўртасидаги баҳсларда россияликлар спортчилар тенгсиз бўлди. Беларусь ва Қозоғистон терма жамоалари кейинги совринли ўринларни эгаллади. 

Чемпонат якунида ғолиблар ва уларнинг мураббийлари мусобақа ташкилотчилари томонидан муносиб тақдирланди.

Мусобақа давомида иштирокчилар Самарқанддаги тарихий обидалар ва бошқа диққатга сазовор жойларни томоша қилди.
 

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА