Ёнғин ўчириш амалий машғулоти ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманида жойлашган “Афсоналар водийси” тематик боғида фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда ҳамкорликдаги хизматлар томонидан Наврўз умумхалқ байрами олдидан ёнғин ўчириш амалий тактик машғулоти ташкил этилди.
Ўқув машқи содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ва фавқулодда вазиятларда куч ва воситаларни жанговар шайлигини текшириш ҳамда бундай вазиятларда уларнинг тўғри ҳаракат қилишни таъминлаш, шунингдек, амалий кўникмаларини ошириш мақсадига қаратилган.
Ушбу ўқув машғулоти якуни бўйича вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан машғулотда йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида ушбу хатоларни такрорламаслик юзасидан қўшимча тушунтириш ишлари олиб борилди.
[gallery-22293]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА