French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўналишли транспортларда қонун ижроси ўрганилди
17:19 / 2021-06-22

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси депутатлари ва Бухоро тумани ҳокимлиги мутасаддилари, туман ИИБ ЙҲХБ инспекторлари иштирокида “Давлат тили тўғрисида”ги қонун ижросининг жамоат транспортларида қўлланилиши ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида "Галаосиё – Сўфикоргар", "Галаосиё-Боғикалон"ʼ, "Галаосиё-Саховат", "Галаосиё-Янги турмуш", "Галаосиё-Соҳибкор", "Галаосиё-Кобдин" ҳамда 37-автобус йўналишли транспортларида Давлат тили тўғрисидаги ҳамда лотин алифбосига асосланган ўзбек тили меъёрларига тўғри келмайдиган ёзувлар олиб қўйилди.  

Ҳайдовчиларга имло қоидаларига қатъий амал қилиш, транспорт ойналарига турли мазмундаги реклама варақаларини ёпиштирмаслик борасида тушунтиришлар берилди.  

Тадбир давомида ўзбек тили меъёрларига тўғри келмайдиган, имловий хато ва камчиликларда ёзилган ёзувлари бор автотранспорт эгалари мутасаддилар томонидан огоҳлантирилди.  

 

Зариф Комилов, ЎзА