Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўлсозлар кеча-ю кундуз халқ хизматида
16:34 / 2024-02-19

Икки кун аввал кишилар кўнглига қувонч улашиб ёғаётган қор ҳали ҳам ёғишда давом этмоқда. Қор ёғиши тўкинчиликдан далолатдир. Сув сероб бўлади, деҳқончилик, боғдорчилик ва чорвачилик ривож топади.

Ўз навбатида автомобиль йўлларида қийинчиликлар содир бўлиши ҳам бор гап. 

Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси тизимидаги корхона йўлсозлари тунни тонгга улаб, махсус техникалар ёрдамида транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлашда марказий ҳамда халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларини қордан тозалаш, қум-туз аралашмаси сепиш ишларини олиб бормоқда. 

–Мазкур жараёнларга 200 нафардан зиёд ишчи-ходим ва 80 га яқин махсус техника жалб этилган бўлиб, вилоят ҳудудидан ўтган халқаро ва давлат аҳамиятига молик ҳамда маҳаллий йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшмоқда, – дейди Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Зафар Умарқулов. –Тизим тасарруфидаги барча давлат муассасаларида куз-қиш мавсумида иш икки сменада ташкил этилган бўлиб, ишчи-ходимлар икки маҳал иссиқ овқат, иссиқ пойабзал ва махсус кийим-бош билан таъминланган. 

Шуҳрат Суяров, ЎзА мухбири