ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳрида “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан сайёр қабул ўтказилди. Икки йил ичида учинчи бор ташкил қилинган ушбу тадбир йўловчиларга хизмат кўрсатиш соҳасида аҳолини қийнаётган муаммоларни яқиндан ўрганиш мақсадига йўналтирилган бўлиб, унда авиачипталар сотуви бўйича агентлар, туристик компаниялар вакиллари, тадбиркорлик субъектлари, ёшлар ҳамда ОAВ ходимлари иштирок этди.
Тадбир бошида авиакомпания томонидан жорий йилнинг етти ойи давомида амалга оширилган ишлар, янгиликлар ва янги лойиҳалар, хусусан, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган қулайликлар ҳақида маълумот берилди.
Маркетинг бўлими мутахассислари авиакомпания нафақат Тошкентдан, балки бошқа ҳудудлардан ҳам, шу жумладан, Фарғонадан янги рейсларни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини таъкидладилар.
Сайёр қабул доирасида аҳолининг соҳага доир мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди. Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича масъул раҳбар ва ходимларга тегишли топшириқлар берилди.
[gallery-13372]
Ўз навбатида авиаташувлар бўйича агентлар ва сайёҳлик ташкилотлари вакиллари жаҳон тажрибаси асосида такомиллаштиришни талаб қиладиган масалалар бўйича таклиф-қарашлари билан ўртоқлашдилар.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА