Йўловчилар учун яна бир қулайлик!
Республикамизда кузатилаётган ноқулай об–ҳаво шароитида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида, бугун Тошкент-Қўқон-Тошкент йўналишида 560/559- сонли қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди.
Бугун, яъни 28 ноябрь куни соат 18:30 да Тошкент шимолий вокзалидан ҳаракатини бошлайдиган 560-сонли йўловчи поезди соат 23:05 да Қўқон темир йўл вокзалига кириб боради.
29 ноябрь куни соат 0:46 эса 559-сонли поезд Қўқон темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлаб, шу куни соат 05.00 да Тошкент шимолий вокзалига кириб келади.
Чипталарни бемалол электрон тарзда ҳам харид қилишингиз мумкин.
Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ