English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўловчи ташиш фаолияти қонунийлигини таъминлаш эътиборда
17:54 / 2024-03-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Йўловчиларга хавфсиз ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, йўловчи ташувларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль транспортида назорат Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими томонидан Термиз шаҳрида назорат тадбирлари олиб борилмоқда. 

Навбатдаги рейд тадбирида ҳам ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳайдовчи ва йўловчиларда ҳаракатланиш масъулиятини ошириш мақсадларига эътибор қаратилди. 

Тадбирда ҳайдовчиларнинг тиббий кўриги ҳамда улар бошқарувидаги автоуловнинг ҳар бир қатновга чиқиш олдидан техник кўрикдан ўтишини таъминлаш айни зарурат эканига урғу берилди.

[gallery-16607]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА