Йўловчи ташиш фаолияти қонунийлигини таъминлаш эътиборда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоят транспорт бошқармаси ходимлари воҳа бўйлаб йўловчи ташиш фаолияти қонунийлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишларни амалга оширмоқда.
Термиз шаҳрида йўл-патруль хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги рейд тадбирида ҳам ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳайдовчи ва йўловчиларда ҳаракатланиш масъулиятини ошириш мақсадларига эътибор қаратилди.
[gallery-12363]
Тадбирда ҳайдовчиларнинг тиббий кўриги ҳамда улар бошқарувидаги автоуловнинг ҳар бир қатновга чиқиш олдидан техник кўрикдан ўтишини таъминлаш айни зарурат эканига урғу берилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА