Сир эмаски, мамлакатимизда автомобиллар сонининг ортиб бораётгани йўлларда тирбандликларни келтириб чиқармоқда. Шу билан биргаликда, йўл транспорт ҳодисаларининг сони ҳам ортиб бормоқда. Бунга сабаб бўлаётган омиллар эса жуда кўп.
Хусусан, шошқалоқ ва тажрибасиз ҳайдовчиларнинг йўлларда рисоладагидек ҳаракатлана олмаётгани, бир-бирини ҳурмат қилмасликлари, йўллардаги ўйдим-чуқурликлар билан боғлиқ муаммоларнинг жойларда тўлиқ бартараф этилмаётгани, аҳоли сонининг ортиб бораётгани, йўл инфратузилмаси билан боғлиқ айрим камчиликларни бартараф этишга бўлган эҳтиёжлар сезилиб қолаётгани шулар жумласидандир. Ачинарлиси, юқоридаги камчиликлар нафақат йўллардаги тирбандликларга, балки ЙТҲларига ҳам сабаб бўлиб, инсонларнинг саломатлиги ва хаётига хавф солмоқда. Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳам бир мунча қийинлашиб бораётганини кўриш мумкин. Бу муаммо, айниқса, дам олиш кунларида бозорга отланганингизда ва мактаб, ОТМларида ўқиш даврида яққол сезилади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/WWVK2w9Ir-0" title="ЙЎЛЛАРДАГИ ТИРБАНДЛИКЛАР ҚАЧОН БАРҲАМ ТОПАДИ? — "МУАММО ВА ЕЧИМ"" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Айни пайтда давлатимиз раҳбари ва ҳукуматнинг ушбу масалага оид қатор фармон ва қарорлари, Ички Ишлар вазирлигининг тегишли буйруқ ҳамда кўрсатмалари асосида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Муҳими, биз лойиҳамиз орқали муаммоларни ҳам уларни бартараф этиш мумкин бўлган таклифларни ҳам юқорида санаб ўтдик. ОАВнинг вазифаси асл ҳолатни борича кўрсатиш. Тегишли хулоса чиқариб, камчиликларни бартараф этиш эса мутасадди ташкилотларнинг, масъулларнинг вазифаси. Лойиҳамиз эса уларга дастуриламал бўлиб химзат қилади, деган умиддамиз. Кўришгунча, омон бўлинг!