Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўлларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди
16:39 / 2026-01-22

Юртимизда об-ҳавонинг кескин ўзгариб, ёмғир ва қор ёғиши сабабли йўлларда музламали ҳолатлар кузатилмоқда.

Бундай шароитда ҳайдовчи ҳам, пиёда ҳам эҳтиёткорликни ошириб, ҳушёр бўлиши, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиши зарур.  

Ноқулай об-ҳаво шароитида йўлларни қордан тозалаш ва қум-туз аралашмасини сепиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Айниқса, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари хавфсизлик чораларини кучайтириб, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Шу мақсадда барча куч ва воситалар хизматга жалб этилган.  

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча юртдошларимизни, хусусан, ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўради.  

Н.Абдураимова, ЎзА